Иқтисодчи Миркомил Холбоев «Мифономика» подкастининг протекционизмга бағишланган сонида қайсидир соҳа узоқ вақт ҳимоя қилинса, вақт ўтиши билан аҳоли унинг фойдасизлигини сезишини таъкидлади. «Масалан, 2000 йилда одамларимизда бизга автомобиль заводи керакми, деган савол бўлмаган», — деди у.
Марказий банкнинг нисбатан қаттиқ монетар сиёсати ҳамда ҳукуматнинг рағбатлантирувчи фискал сиёсати ташқи савдо дефицитининг ўсишига ҳисса қўшиб келмоқда. Иқтисодчи Миркомил Холбоевнинг фикрича, бюджет харажатларини қисқартириш ташқи савдо дефицитининг ўсишини секинлаштириши мумкин.
Энг паст даромадга эга аҳоли гуруҳининг умумий даромадлардаги улуши йилдан-йилга қисқариб бормоқда. Иқтисодчи Миркомил Холбоев даромадлар тенгсизлигига бағишланган мақоласининг иккинчи қисмида соҳалар ва турли даромад гуруҳлари ўртасидаги даромадлар тенгсизлигининг сабабларини ҳақида фикр юритади.
Фаол ижтимоий сиёсатга қарамай, Ўзбекистонда даромадлар тенгсизлиги сезиларли ўсмоқда. Иқтисодчи Миркомил Холбоев шу мавзудаги мақоласининг биринчи қисмида ҳудудлараро даромадлар тенгсизлигининг сабабларини тушунтиради. Унинг фикрича, бундай кескинлашувга ҳукумат ҳам бевосита ҳисса қўшяпти.
2021 йилда ички истеъмолчиларга автомобиль етказиб берилиши бир неча маротаба кечиктирилган бўлса-да, автомобиль экспорти сезиларли даражада ошган. «Газета.uz» колумнисти, иқтисодчи Миркомил Холбоев автомобиллар импортига тўсиқларни камайтириш миллий иқтисодиётга қандай фойда келтириши мумкинлиги ва миллий автомобилсозлик нима сабабдан ҳимоя қилиниши ҳақида фикр юритади.
Автомобилсозлик соҳасида кутилаётган ўзгаришлар истеъмолчиларга фойда келтирадими? «Газета.uz» колумнисти Миркомил Холбоевнинг фикрича, импорт божларининг пасайтирилиши ички бозорга деярли таъсир кўрсатмайди ва фақат энг бой аҳоли манфаатларига хизмат қилади. Иқтисодчи жамият ҳақиқий фойда кўриши учун савдони эркинлаштириш муҳимлигини таъкидлайди.
Протекционизм ҳар доим таъкидланганидек, ёмон ва зарарли қарор. Унинг қанчалар зарарли эканлигини 2020−2021 йилги шакар бозоридаги тенденциялардан ҳам кўриш мумкин. Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ҳимоя қилиш истеъмолчиларнинг камбағаллашишига олиб келиши ҳақида — «Газета.uz» колумнисти Миркомил Холбоев мақоласида.
Сўнгги йилларда ўқитувчиларнинг ойлик маошлари бошқа соҳа вакилларининг ойлигига нисбатан секинроқ ўсган, натижада таълим соҳаси вакиллари жамиятнинг бошқа вакилларига нисбатан камбағаллашган. «Газета.uz» колумнисти, иқтисодчи Миркомил Холбоев ўқитувчиларнинг реал даромадлари қандай камайиб борганлиги ва бунинг оқибатлари ҳақида.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг